Қозоғистондаги авиаҳалокатда Генераллар кенгаши раиси ҳалок бўлди
Олам
−
27 Декабрь 2019
9795Қозоғистоннинг Генераллар кенгаши раиси Рустам Кайдаров Олма-отадаги йўловчи самолёти қулаши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Кайдаров – адлия генерал-майори, Собиқ Иттифоқ ИИВнинг фахрий ходими. Ташкилот сайтидаги маълумотларга кўра, у Россия Табиий фанлар академиясининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Генераллар кенгашини 2001 йилдан бери бошқарган.
Қайд этилишича, Жамоатчилик ишончи миллий кенгаши аъзоси, адвокат Айман Умарова ҳам ҳалокатга учраган самолётда учиб кетиши керак бўлган, бироқ сўнгги дақиқада фикридан қайтган.
Нашр маълумотига кўра, авиаҳалокат қурбонлари сони 15 нафарга етди.
Маълумот учун, бугун, 27 декабрь куни тонгда Bek Air авиакомпаниясининг Fokker-100 самолёти Олма-отадан Нур-Султонга учиб кетиш вақтида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 100 киши бўлган.
Қозоғистоннинг Генералар кенгаши республика жамоатчилик бирлашмаси ҳисобланади. Ташкилот хавфсизлик, Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи оганлар ислоҳоти бўйича суд, қонунчилик ва ижро ҳокимияти билан ҳамкорлик қилади.
LiveБарчаси