Қозоғистонда йўлда тўхтаб қолган автобусдан ўзбекистонликлар эвакуация қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

1 февраль куни соат 07:57 да  Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Қайд этилишича, транспорт двигателида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти хабар берди.

Автобусда 51 нафар йўловчи бўлган. Воқеа жойига етиб келган қозоғистонлик қутқарувчилар 33 нафар Ўзбекистон ва 18 нафар Тожикистон фуқароларини Нурликент қишлоғидаги маданият марказига етказган ва улар иссиқ овқат билан таъминланган.

Маълум бўлишича, автобус Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Жибек-Жўли (Черняевка) қишлоғи божхона постидан ўтиб, Остона шаҳрига йўл олган.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:30 да барча йўловчилар, жумладан, 5 нафар мактабгача ёшдаги болалар Чимкент шаҳридан қўшимча чақирилган автобусда манзилларига жўнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made