Қозоғистонда яна бир вазир ишдан олинди. Оқўрда изоҳ берди
Олам
−
29 Сентябрь 2025 5929 2 дақиқа
Қозоғистонда сўнгги кунларда кўплаб кадрлар ўзгариши кузатилди, Тўқаев айрим мансабдорларни ишдан олди. Бу ўзгаришларга Президент матбуот котиби Руслан Желдибай изоҳ берди.
У буни ҳукумат фаолиятининг муҳим соҳаларида самарадорликни ошириш учун “одатий кадрлар алмашинуви” деб атади.
“Давлатимиз раҳбари ўзининг яқинда бўлиб ўтган мурожаатномасида миллий иқтисодиётга қўшимча сармояларни жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга устувор аҳамият қаратди. Бу муҳим соҳа учун масъулиятли, тажрибали дипломат Мурат Нуртлеу зиммасига юкланди. Президент ёрдамчиси сифатида у халқаро савдо ва сармоявий ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг олий даражадаги вакиллари, шунингдек, йирик хорижий компаниялар раҳбарлари билан алоқаларни ривожлантиради”, деб ёзади Желдибай ўзининг Telegram саҳифасида.
2023 йилнинг апрель ойидан буён бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаб келган Нуртлеу 26 сентябрь куни лавозимидан озод этилган ва Президентнинг халқаро инвестициялар ва савдо ҳамкорлик масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланган эди. Ермек Кошербаев янги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди.
Жаслан Мадиев Бош вазир ўринбосари, сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири этиб тайинланди. Унга Қозоғистонни рақамли давлатга айлантириш вазифаси қўйилган.
“Президент унга стратегик аҳамиятга эга бўлган муҳим ишлар юзасидан топшириқлар берди”, деди Желдибай.
Мажлис депутати Юлдуз Сулаймонованинг Халқ таълими вазири этиб тайинланиши ҳақида Руслан Желдибай у фаол жамоатчилик вакили ва таълим соҳасида катта тажрибага эга экани билан танилганини таъкидлади. Бунгача Ғани Бейсембаев ушбу лавозимда ишлаган, бироқ у бугун, 29 сентябрь куни ишдан бўшатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигини Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлигига айлантирганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025