Қозоғистонда яна автобус ҳалокати. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
16 Январь 12473 2 дақиқа
Бугун, 16 январь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридан 50 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус иштирокида йўл-траспорт ҳодисаси срдир бўлди. Унда 4 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Республика Транспорт вазирлиги хабар берди.
Автобус ҳалокати оқибатида жабрланганлар 42 нафарни ташкил этмоқда. Қайд этилишича, 4 киши жонлантириш бўлимида, 13 киши травматология бўлимига юборилган.
“2026 йил 16 январь куни тахминан соат 01:03 да КЗ-11 “Досор - Қулсари - Бейнеу - Сайотес - Шетпе - Жетибай – Ақтау” автомобиль йўлининг 383-километрида Yutong русумли йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автобус 2025 йил 19 декабрда техник кўрикдан ўтказилган ва “CASPIAN TRANS CORPORATION” МЧЖда рўйхатдан ўтказилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси Ақтау шаҳридан Бейнеу қишлоғи томон ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, транспорт воситасининг ағдарилишига йўл қўйган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасаларига етказилган. Автобус салонида жами 50 киши бўлган”, дейилади расмий ахборотда.
Қайд этилишича, йўлнинг йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган қисмида йўл қопламасида ҳеч қандай нуқсон йўқ, йўл белгилари тўлиқ ҳажмда ва талабларга мувофиқ ўрнатилган.
Шунингдек, бошқарма автобус 1985 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлгани ва ЙТҲ содир бўлган жойдан тахминан 200 км узоқликда иккинчи ҳайдовчи ўзгарганини маълум қилди. Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Манғистау вилояти полиция департаменти томонидан зарур тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.
Live
Барчаси