Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси мунтазам мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди
Олам
−
10 Август 2023 9118 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги ғишт заводида ишловчи Ўзбекистон фуқаросининг иш берувчи томонидан мунтазам мажбурий меҳнатга жалб қилингани ва жисмоний куч ишлатилгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.Ҳ. мавсумий ишларда ишлаш мақсадида жорий йилнинг 19 март куни “Ғишт кўприк – Жибек жоли” назорат ўтказиш пости орқали Қозоғистонга кириб борган. У 11 июль кунидан Жамбил вилояти Байзаков тумани Дихан қишлоғида жойлашган ғишт заводида иш бошлаган.
Иш жараёнида у завод раҳбари М.А. томинидан жисмоний зўравонликка учраган ва мунтазам равишда мажбурий меҳнатга жалб қилинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Байзаков тумани полицияси билан ҳамкорликда назоратга олинган.
Шунингдек, мазкур завод раҳбари М.А. устидан яна 4 нафар ўзбекистонлик мигрант мурожаати бўйича ҳам судга қадар тергов ўтказилмоқда.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль