Қозоғистонда совуқда қолиб кетган ўзбекистонликлар эвакуация қилинди
Олам
−
10 Декабрь 2023
12299Кеча, 9 декабрь куни Тожикистоннинг 26 нафар фуқароси ва икки нафар ўзбекистонлик совуқ об-ҳаво шароитида йўлда тўхтаб қолган автобусдан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ақмола вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, иссиқ жойга кўчирилган 28 йўловчиларнинг икки нафари болалар бўлган.
"Автобус ноқулай об-ҳаво сабабли Оқмола вилоятида, Остона–Петропавловск автомобиль йўлининг назорат-ўтказиш пунктида тўхтаб қолган", дейилади хабарда.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, автобус 3 соатдан кўпроқ вақт қолиб кетган, шундан сўнг транспорт воситасидаги йўловчилар Кокшетау шаҳридаги исиниш пунктига олиб борилиб, овқат ва ётоқ билан таъминланган.
LiveБарчаси