Қозоғистонда миллий итларни кўпайтириш бўйича қонун қабул қилинди

Олам

image

Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палатаси) депутатлари бугун, 29 декабрь куни амалдаги қонунчиликка миллий ит зотларини сақлаш ва кўпайтиришга қаратилган ўзгартиришлар тўғрисидаги қонунни қабул қилди. 

Ҳужжат Республика Президенти топшириғига биноан қозоқ ит зотларининг Тази ва Тобет зотларини сақлаш ва кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Аввалроқ, парламент Мажилисининг Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси аъзоси Амерхан Раҳимжонов қозоқ ит зотларини сақлаш маҳаллий ҳайвон зотларини муҳофаза қилиш ва ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш учун кенг ҳуқуқий ва ташкилий ёндашувларни талаб қилишини айтган эди. 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда нафақат қозоқ ит зотлари генофондининг ёмонлашуви, балки республиканинг кўплаб ҳудудларида уларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи ҳам мавжуд.

Шу муносабат билан у мазкур муаммоларни ҳал этиш мақсадида қонун лойиҳасида қозоқ ит зотларини сақлаш ва кўпайтириш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари белгиланиши, шунингдек, ваколатли органнинг ваколатлари бирлаштирилишини таъкидлади.  

Парламент томонидан “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қозоқ итларининг қозоқ зотларини сақлаш ва кўпайтириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан кейин мамлакат президенти томонидан имзоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг