Қозоғистонда маҳбуслар исён кўтарди

Олам

image

Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида маҳбуслар исён уюштирди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ жазони ижро этувчи тизими қўмитасининг матбуот хизматига таяниб, “Nur.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, Туркистон вилоятидаги колониядаги баъзи маҳкумлар қамоқда сақлаш режимига итоатсизлик билдирган. Муассасага қўмита раиси, раҳбарияти, маҳаллий жазони ижро этиш бўлими ва Миллий гвардия ходимлари, шунингдек, бошқа назорат органлари етиб борган.

Сўнгги маълумотларга кўра, вазият барқарорлашган. Бироқ тартибсизликлар вақтида Миллий гвардиянинг икки нафар ҳарбийси ва бир полициячи тан жароҳатлари олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 428-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерал Жазони ижро этиш хизматининг Волгоград вилоятидаги 19-колониясида интизомий комиссия йиғилишида маҳкумлар қамоқхона ходимларини гаровга олган эди. Улар вертолёт ва икки миллион доллар талаб қилган. Агар улар таъқиб қилинса, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилган. Бироқ улар махсус кучлар томонидан йўқ қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Туркистон маҳбуслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг