Қозоғистонда криминаль авторитет Арман Жумагелдиев қўлга олинди
Олам
−
07 Январь 2022
47470Қозоғистонда Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоев даврида криминаль авторитет бўлган, айни вақтда мамлакатдаги норозилик намойишларининг етакчиларидан бири деб айтилаётган Арман Жумагелдиев ва унинг шериклари қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
“Ёввойи Арман” номи билан танилган криминаль авторитет Арман Жумагелдиев қўлга олинди. Эркаклар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Аммо милиция ходимларининг қатъий ҳаракатлари туфайли бу уриниш муваффақият билан якунланди”, дейилади хабарда.
Қўлга олиш чоғида гумонланувчилардан турли марка ва калибрли тўртта ярим автоматик тўппонча, ўқ-дорилар, тиғли қуроллар ва зирҳли автомашина олиндган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь ойи бошида Туркиядан мамлакатга қайтган шахс погромлар ва ҳукумат амалдорларига ҳужумлар уюштирганликда гумонланган. Аммо, кеча, 6 январь куни Жумагелдиев намойишчиларни ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан куч ишлатишдан воз кечишга ва дўконларни талон-тарож қилишни бас қилишга чақирган эди.
Шунингдек, “Ёввойи Арман” аэропортга қилинган ҳужумни қоралаб, намойишчилар орасида ароқ ва гиёҳванд моддалар тарқатаётган ҳамда одамларни давлат муассасаларига бостириб киришга ундайдиган провокаторлар борлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Арман Жумагелдиев уюшган жиноий гуруҳни бошқарган. Ҳатто, у мамлакатдаги бир қатор жиноий тўқнашувларда ҳам иштирок этган.
LiveБарчаси