Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистонда коронавируснинг ўзига хос мутацияланган тури пайдо бўлгани тахмин қилиняпти. Ҳозирча унга “Олма-ота штамми” деб ном беришган. Бу ҳақда “Хабар 24” Қозоғистон аграр университети қошидаги Халқаро эмлаш маркази мутахасиссларига таяниб хабар берди.

Жорий йилнинг 18-25 март кунлари олимлар Қозоғистонда Буюк Британия ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган штаммлар бор-йўқлигини билиш учун тадқиқот ўтказган.

Бунинг учун 12 та намуна олиниб, синчковлик билан ўрганилган. Намуналар секвенация қилингач, шаҳар бош санитария шифокори Жандарбек Бекшин мегаполисдаги коронавирус ирсиятида мутациялашув борлиги аниқланганини эълон қилган.

Коронавируснинг “Олма-ота” штамми мутацияси вируснинг асосий хусусиятлари, яъни юқумлилиги ва бошқа аломатларига таъсир қилиши ҳозирча номаълум. Бунинг учун тадқиқотларни давом эттириш керак.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг