Қозоғистонда Конференциялар лигаси финали ўтказилиши мумкин
Спорт
−
01 Ноябрь 2025 1781 1 дақиқа
Қозоғистон 2028 ёки 2029 йилги UEFA Конференциялар лигаси финалини ўтказиш учун ариза топширди. Дастлабки аризада икки шаҳар – Остона ва Олмаота номзод сифатида кўрсатилган. Бу ҳақда UEFA расмий сайтида хабар берилди.
Шунингдек, 2028 ва 2029 йилги Конференциялар лигаси финалига мезбонлик қилиш учун Франция (Лилль – “Стад Пьер-Моруа”), Венгрия (Будапешт – “Пушкаш Арена”), Италия (Турин – “Ювентус” стадиони) ва Польша (Гданьск – “Арена Гданьск”) давлатлари ҳам ариза топширган. Финляндия эса 2029 йилги финални Хельсинкидаги Олимпия стадионида ўтказишдан манфаатдор эканини билдирган.
Конференциялар лигаси Европа клублари мусобақалари ичида энг ёш турнир ҳисобланади. У илк марта 2021-2022 йилги мавсумда ўтказилган. Жорий йилги финалда эса Лондоннинг “Челси” клуби Испаниянинг “Бетис” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланган. 2026 йилги Конференциялар лигаси финали эса Германиянинг Лейпциг шаҳрида ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси жорий йилнинг 26 август куни Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсида Шотландиянинг “Селтик” клубини мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор турнирнинг гуруҳ босқичига йўлланма қўлга киритга эди.
Live
Барчаси