Қозоғистонда хорижликлар учун бензин қимматлади
Олам
−
07 Май
4561Қозоғистонда хорижликлар учун ёнилғи нархи оширилди. Мамлакат Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев “Қозоғистонда ёқилғининг чакана савдоси учун максимал нархларни ўзгартириш тўғрисида”ги буйруқни имзолади.
Вазир томонидан имзоланган ҳужжат кеча, 6 май куни расман эълон қилинди. Буйруққа мувофиқ, ёқилғи қуйиш шохобчаларида нефть маҳсулотларининг чакана савдоси учун қуйидаги энг юқори нархлар белгиланди:
- AI-80 бензини – литри учун 89 тенге;
- AI-92 ва AI-93 бензин навлари – литри учун 245 тенге; Қозоғистон Республикасида берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этганда, кунига 100 литргача бўлган ҳажмда – литри учун 205 тенге; Қозоғистон Республикасида кунига 300 литргача миқдорда чиқарилган мотоцикллар, енгил автомобиллар, юк автомобиллари, махсус, ихтисослаштирилган енгил автомобиллар ва автобуслар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда – литри учун 205 тенге;
- Дизель ёнилғиси (ёзги, мавсумдан ташқари) – литри учун 315 тенге; Қозоғистон Республикасида берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этганда, кунига 100 литргача бўлган миқдорда - литри учун 295 тенге; Қозоғистон Республикасида кунига 300 литргача бўлган юк автомобиллари, махсус, ихтисослаштирилган енгил автомобиллар ва автобуслар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси тақдим этилганда – литри учун 295 тенге.
Ҳужжат биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.Шу билан бирга, фақат хориж фуқаролари учун нарх ошади. Энергетика вазирлиги мазкур қарорни Қозоғистонда ёнилғининг арзонлиги қўшни давлатларга оқим ва ички танқисликка олиб келиши билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, режалаштирилган нарх ошиши апрель ойининг ўрталаридаёқ эълон қилинган эди.
LiveБарчаси