Қозоғистонда қор бўрони туфайли 72 та йўл ёпилди
Олам
−
04 Январь 2023
6750Об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (бўрон, кўриниш пастлиги, музлаш) муносабати билан Қозоғистонда 72 та йўллар ёпилган, шундан 40 таси республика, 32 таси ҳудудий йўллардир. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, йўллардаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича республика штаблари тузилган, шунга ўхшаш штаблар вилоятларда (Абай, Оқмўла, Қарағанда, Жамбил, Павлодар ва Жетис вилоятларида) фаолият кўрсатмоқда.
Назорат-ўтказиш пунктларида 1000 дан ортиқ транспорт воситалари тўпланган.
Жорий кун давомида қутқарув бўлинмалари 725 кишини қутқариб, эвакуация қилди, шу жумладан 137 нафар болалар, 124 дона техникаларга ёрдам берилган.
Йўлларнинг ёпиқ участкаларида аҳолини эвакуация қилиш учун вақтинчалик иситиш пунктлари тайёрланган, 200 та эвакуация ускуналари шай ҳолатдалиги айтилмоқда.
Вақтинчалик исиниш пунктларига 200 дан ортиқ киши, жумладан 16 нафари болалар жойлаштирилган.
Қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари ва маҳаллий ҳокимият органларидан жами 4 мингдан ортиқ киши, 1300 дона техника жалб этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь