Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
28 Июль 2021
7872Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида ўзбекистонликлар бўлган Toyota Previa русумли автомобиль ағдарилиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ЙТҲ бугун, 28 июль куни соат 07:10 да Ақтўбе вилоятининг Қорабутоқ қишлоғи яқинидаги Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 996-километрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, қозоғистонлик 36 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Ҳодиса оқибатида Toyota Previa русумли автомобиль ҳайдовчиси ва 8 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудига Атирау шаҳрида ишлаш мақсадида Туркистон вилоятининг Сароғоч шаҳридаги “Жибек Жолы” назорат пункти орқали кириб келишган.
LiveБарчаси