Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
Олам
−
28 Декабрь 2021
6869Кеча, 27 декабрь куни Олма-ота – Бишкек йўлида автобус ва Mercedes-Benz русумли автомобиллар тўқнашиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бу ҳақда “Zakon” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча соат 21:40 ларда Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти ҳудудидан ўтган Олма-ота — Бишкек автомобиль йўлида ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ва Mercedes-Benz автомобили иштирокида йўл-танспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида шарқий йўналишда Олма-ота томон ҳаракатланаётган Mercedes-Benz жарликка тушиб кетган, ғарбий йўналишда ҳаракатланаётган автобус эса ён томонга қулаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус одамлар билан тўла бўлган, Mercedes-Benz’да эса олти киши бўлган.
ЙТҲ оқибатида Mercedes-Benz’да бўлган уч киши вафот этган. Улар орасида автобуснинг енгил машина устига қулаши оқибатида қисилиб қолган бир қиз ҳам бор. Қизнинг жасади автобус кўтарилганидан сўнг чиқариб олинган. Кейинчалик маълум бўлишича, вафот этганлардан яна бири Mercedes-Benz ҳайдовчисининг рафиқаси ва икки йўловчи бўлган.
Шунингдек, жабрланганлар орасида автобус ва машина ҳайдовчилари ҳамда шифохонага ётқизилган Mercedes-Benz’нинг икки йўловчиси ҳам бор. Автобус ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган, шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жўнаб кетган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси эса ўзига келган, икки йўловчининг аҳволи оғир.
Воқеа тафсилотлари Олма-ота вилояти терговчилари томонидан ўрганилмоқда, экспертиза тайинланган.
Автобусда бўлган йўловчилар автоҳалокатдан кейин ташқарида совуқ бўлгани учун гулхан ёққан. Улар автобусдан нарсаларини олиш учун ғилдираклар ўрнатилгунча кутган. Кейинроқ бошқа автобус келиб, йўловчиларни олиб кетган.
LiveБарчаси