Қозоғистонда ичида 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради (видео)
Олам
−
02 Март
9070Бугун, 2 март кунига ўтар кечаси Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Telegram саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, ЙТҲ Ақтўбе вилоятининг шу номли туманидаги Ирғиз қишлоғидан 40 километр узоқликда, Самара-Чимкент автомобиль йўлининг ёпиқ қисмида юз берган. Уфадан Самарқанд шаҳрига кетаётган йўловчи автобусига юк машинаси келиб урилган.
ФВВ хабарига кўра, қурбонлар йўқ. Автобусдаги 33 нафар ўзбекистонлик йўлнинг хавфсиз қисмида жойлашган захирадаги автобусга эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Калинин туманида ўзбекистонликлар иштирокида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Жароҳатланганларнинг бири шифохонада вафот этганди.