Қозоғистонда электр танқислиги: чекловлар жорий этилиши мумкин

Олам

image

Қозоғистоннинг “Kegoc” электр тармоқлари оператори кеча, 15 декабрь куни ишлаб чиқариш етишмаслиги сабабли йирик саноат корхоналари томонидан электр энергияси истеъмолини чеклаши мумкинлигини маълум қилди. 

“Жорий йилнинг декабрь ойида Қозоғистоннинг Ягона электр энергияси тизимида энергия истеъмоли сезиларли даражада ошган. 2022 йил 7 декабрда Қозоғистон энергетика тизимининг бутун тарихидаги тарихий максимал истеъмоли қайд этилди – 16 459 МВт, мамлакат электр станцияларининг умумий ишлаб чиқариш қуввати эса атиги 15 203 МВтни ташкил этган бўлса, дефицит Россия энергетика тизимидан режадан ташқари оқимлар ҳисобига қопланди”, дейилади хабарда. 

Корхонада таъкидланишича, бундай катта юкламаларда “Kegoc” акциядорлик жамияти бошқарувидаги миллий электр тармоғи ишончли ва нормал режимда ишлаган. 

“Электр энергияси ва қувватга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун ишлаб чиқаришнинг тизимли танқислиги Қозоғистон Республикаси электр станцияларида тез-тез аварияли ва режадан ташқари таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли юзага келади. Муҳим номутаносиблик шароитида тизим оператори электр энергиясининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида Қозоғистоннинг Ягона электр энергияси тизими шимол, жануб, шунингдек, Қозоғистон энергетика тизимининг ғарбий зонасида йирик саноат корхоналари томонидан электр энергияси истеъмолига чеклов жорий этилган ҳолда “авария” режимини эълон қилишга мажбур бўлди”, дейилади расмий хабарда. 

Шу билан бирга, тизим оператори учун аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш устувор вазифа эканини таъкидлади. 

Жорий йилнинг 25 январь куни Марказий Осиёнинг учта давлати – Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда кенг кўламли электр таъминотида узилишлар юз берди. Носозлик туфайли Тошкент аэропорти ишламай қолди, Бишкекда иссиқлик ва сув таъминоти ўчирилди, банк операциялари тўхтатилди. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг хабар беришича, авария уч мамлакатда 40 миллиондан ортиқ кишига зарар етказган. Аварияга Ўзбекистон энергетика тизимидаги электр токининг ўчирилиши сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг