Давлат маблағларини ўзлаштирган футбол клуби директори ушланди (видео)
Спорт
−
06 Март 12279 1 дақиқа
Қозоғистоннинг “Жетису” клуби директори Калмуҳаммад Досенбаев давлат маблағларини ўзлаштиришда айбдор, деб топилди. Бу ҳақда Қозоғистон Антикоррупция хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Досенбаев давлат бюджетидан ажратилган 31.9 миллион тенге, яъни салкам 64 минг доллар пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Ушбу маблағ футболчиларнинг овқатланиши ва ўқув-машғулот йиғинлари учун ажратилган.
Қайд этилишча, Досенбаев оғир касаллиги ва етказилган зарарни тўлиқ қоплагани сабаб 7 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унга давлат хизматида ва давлат секторида ишлаш умрбод тақиқланган.
Маълумот ўрнида, Досенбаев 2024 йилнинг июнида ҳибсга олинган. Дастлаб, Антикоррупция хизмати унга 84.5 миллион тенге маблағни ўзлаштириш бўйича айблов қўйган ва маблағларни ишончли шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказгани гумон қилинган. Калмуҳаммад Досенбаев 1995 йилдан “Жетису” авиакомпаниясига раҳбарлик қилган. 2022 йил январь ойида эса “Жетису” футбол клуби директори лавозимига тайинланган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь