Қозоғистонда бўрон. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларни огоҳлантирмоқда
Жамият
−
23 Январь 2020
5378Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви ҳамда кучли қор бўронлари сабаб Қозоғистоннинг 9 вилоятида 48 та йўл участкасида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўзбекистонлик ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди. Унда шундай дейилади:
“Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги мабуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Ўскемен-Риддер-РФ чегараси автойўлининг 15-105 км оралиғидаги (Белоусовка-Риддер) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобиллари учун ёпилган.
Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 15-105 км (Глубокое-Шемонаиха) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автолари учун ёпилди.
Семей-Қайнар трассасининг 8-144 км оралиғидаги (Семей-Саржал), Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 105-123 км оралиғидаги (Шемонаиха-РФ чегараси) участка ҳам ёпилган.
“Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудуқ” трассаси 17 км (Сазди овули) - 190 кмгача (“Ақтўбе-Астрахан” трассаси) бўлган қисмида ҳаракат бутунлай тўхтатилган.
Ҳайдовчиларга об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар йўлга чиқмасликларини тавсия этамиз.
Фавқулодда вазиятга йўлиққан ҳайдовчилар 1403 рақамига мурожаат қилиши мумкин”.
LiveБарчаси