Қозоғистонда бир оиланинг 6 аъзоси инфекция юқтирди. Уларнинг энг кичиги 4 ёшда

Олам

image

22 апрель куни Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота вилоятида яшовчи етти нафар шахсда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Covid-19 битта оиладан бўлган 6 кишида аниқланган. Касалликка чалинган оила аъзоларининг ёши 63, 40, 33, 19, 7 ва 4 ёшни ташкил этади. Улар илгари коронавирус аниқланган 81 ёшли бемор билан мулоқотда бўлишган.

Ҳозир 6 кишининг барчаси шифохонанинг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Еттинчи ҳолат Или туманида аниқланган. У ерда вилоятнинг Талгар туманида яшовчи 26 ёшли фуқарода коронавирус топилган. Ҳозирда у ҳам шифонага жойлаштирилган.

Олма-Отада жами 62 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Ушбу ҳудудда 9 киши хавфли касалликдан даволанган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга 2 070 нафар одам чалинди. 515 бемор шифо топган бўлса, 19 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг