Қозоғистонда 55 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди
Олам
−
21 Ноябрь 2019
5049Кеча, 20 ноябрь куни Қозоғистонда Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус бузилиб қолди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Автобус Ақтўбе вилояти Хромтау тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган.
Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаменти ёрдамида ўзбекистонликлар евакуация қилинган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Совуқ об-ҳавога қарамай автобусда ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани ва у музлаб қолгани носозликка сабаб бўлган. Aйни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Шу билан бирга ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда еҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь