21 ёшга етмаганларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланиши мумкин

Олам

image

Қозоғистонда 21 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиниятга таяниб “Tengrinews” хабар берди.

“Бугун “Халқ саломатлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида парламент депутатлар ташаббуси билан 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш тўғрисидаги нормани кўриб чиқяпти”, деган вазир ҳукумат брифингида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунни қўллаб-қувватлаган.

“Энергетик ичимликлар истеъмоли ёшлар ва болаларнинг соғлиғига зарар етказмоқда. Айни пайтда янги меъёр муҳокама қилиняпти ва яқин орада ушбу қонун лойиҳаси Сенатга юборилишини кутяпмиз”, деган вазир. 

Қозоғистонда энергетик ичимликларни истеъмол қилиш тақиқланмаган, аммо "18 ёшгача бўлганларга тавсия этилмайди". Шунингдек, энергетик ичимликлардаги кофеин, кучли таъсирга эга доривор ўсимликлар ва уларнинг экстрактлари учун рухсат этилган максимал стандартлар белгиланган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг