Қозоғистонда 2021 йил бошида парламент сайлови ўтказилади
Олам
−
21 Октябрь 2020
3865Қозоғистонда 2021 йилнинг 10 январида навбатдаги парламент сайлови ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг тегишли қарорида белгиланди.
“Партия рўйхати билан сайланувчи Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари 2021 йил 10 январга тайинлансин”, дейилади қарорда.
Шунингдек, Қозоғистон халқ Ассамблеяси томонидан сайланувчи Парламент депутатларининг навбатдаги сайлови 2021 йил 11 январда ўтказилади.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Мажлис депутатларининг навбатдаги сайловини ўтказишга тайёргарлик кўради.
Қозоғистон Ҳукумати, Нур-Султон, Олма-ота, Чимкент шаҳарлари, вилоятлар ҳокимлари парламент сайловларини ташкилий, моддий-техник ва молиявий таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўради.
LiveБарчаси