Қозоғистонда 20 ёшли жаҳон чемпиони ўлдирилди

Спорт

image

Олмаота шаҳрида тайбокс бўйича жаҳон чемпиони Серик Али ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “Kursiv” хабар берди.

Манбага кўра, спортчи 20 ёшда бўлган. Полиция аллақачон гумонланувчини қўлга олган. Қотил спортчининг таниши бўлиб чиқди. Терговчилар жиноий иш қўзғатган.

“20 ёшли йигитнинг ўлдирилиши юзасидан Науризбой тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилди. Дастлабки маълумотларга кўра, танишлар ўртасида жанжал келиб чиққан, оқибатда улардан бири пичоқ ишлатган”, дейилади Олмаота полиция бошқармаси берган баёнотда.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси тайбокс федерацияси ҳам Серик Алининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Олмаотадан ёмон хабар келди. Муайтай бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпиони Серик Али ҳалок бўлди. Чемпионимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Олмаота Серик Али тайбокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг