Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарё бўйида 10 та ўлчаш станцияси ўрнатади
Олам
−
23 Сентябрь
3274Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов билан учрашди. Томонлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, вазирлар ўлчаш станцияларини автоматлаштириш ва Сирдарёдаги сув ҳисобини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилган. Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон 10 та пункт бўйича келишиб олган, уларда замонавий сув ҳисоблагичларини ўрнатиш режалаштирилган.
Нуржон Нуржигитов мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан халқаро молия ташкилотлари ва компаниялари билан музокаралар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.
Томонлар, шунингдек, Норин-Сирдарё каскади сув омборларининг келаси йилги суғоришдан олдинги мавсуми учун ишлаш режимларини ҳам муҳокама қилган.
Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сув омборларини ишга тушириш бўйича прогноз жадвали тузилади ва сув таъминоти ҳажмлари тасдиқланади.
Бундан ташқари, томонлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Минтақавий стратегияни ишлаб чиқишни муҳокама қилган. Музокаралар якунида вазирлар учрашув баённомасини имзолади.
LiveБарчаси