Қозоғистон ўлим жазосидан буткул воз кечди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўлим жазосини бекор қилувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда бугун, 29 декабрь куни давлат раҳбарининг Матбуот хизмати хабар берган.

“Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўлим жазосини бекор қилиш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, 2003 йилда мамлакатда ўлим жазосига мораторий (чеклов) эълон қилинган эди. 2021 йил бошида Қозоғистон ўлим жазосидан бутунлай воз кечишни назарда тутувчи, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг иккинчи факультатив протоколини ратификация қилган.

Шундан сўнг, мамлакат парламенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган. Аммо лойиҳада ўлим жазосини фақат мамлакатда уруш содир бўлган даврдагина бекор қилиниши қайд этилган эди. Парламент маъқуллаган қонун лойиҳасини Президент Тўқаев танқид қилиб, уни якунига етмаганликда айблаган. Натижада 23 декабрь куни Қозоғистон парламенти ўлим жазосини бутунлай бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг