Қозоғистон Украинага “Рождество совғаси” берди

Олам

−

image

Қозоғистон Украина шифохоналари учун 41 та генератор берди. Бу ҳақда Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Биз қардош Қозоғистон халқидан ажойиб Рождество совғаси олдик: тиббиёт муассасаларимиз учун 41 та кучли генератор”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, ушбу генераторлар руслар ҳужуми остида ва энг зарур бўлган ҳудудлар – Николаев, Днепропетровск ҳамда Харьковга берилади.

“Ҳар бир генератор операция хоналари, интенсив терапия бўлимлари ва кислород станцияларининг узлуксиз ишлаши кафолатидир”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг