Қозоғистонда сув омбори тўғони ёрилди

Олам

image

Қозоғистоннинг жануби-шарқида, Олма-ота вилоятида Книжевск сув омбори тўғонига шикаст етди. Бу ҳақда “Казинформ” Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, хабар бермоқда.

“21 ноябрь куни соат 23:13 да Олма-ота вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмаота вилояти, Жамбил тумани, Минбаево қишлоғи яқинида Книжевск сув омбори тўғонининг ўпирилиши содир бўлгани, тешикнинг кенглиги 5-6 метрни ташкил этиши ҳақида хабар келиб тушди”, деган вазирлик вакили.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, сув омбори 4,47 миллион куб метр сувга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда у 50 фоизга тўлган. Оқиб чиқаётган сувнинг тахминий ҳажми секундига 30 куб метрни ташкил қилади.

“Ўпирилишдан сўнг сув Қарғали дарёси оқимига қуйилади ва кейин Или туманидаги Курта сув омборига қуйилади”, дейилган ФВВ хабарида.

Қайд этилишича, айни пайтда Курта сув омбори 14 фоизга тўлган, гидроиншоот сиғими 120 миллион куб метрни ташкил этади.

“Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ, шунингдек, турар-жой биноларини ҳам сув босмаган, фақатгина Минбаева-Қосимбек минтақавий автомобил йўлидан сув оқиб ўтган”, дея қўшимча қилган вазирлик вакили.

Йўлда ҳаракатни чеклаш учун полиция постлари ўрнатилган. Қарғали дарёси оқими бўйлаб айланма йўл очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сув омбори

Баҳолаганлар

2416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг