Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди
Олам
−
02 Август 2020 22575 1 дақиқа
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олжас Абишев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.
“Қозоғистон Молия вазирлигининг молиявий мониторинг бўйича қўмитаси Олжас Абишев Иқтисодий жиноятлар хизмати ходимлари томонидан бюджет маблағларини ўғирлашда гумонланиб, ҳибсга олинганини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Олжас Абишев 2018 йилда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. У маълумотларни рақамлаштириш ва хавфсизлигини таъминлашга маъсул бўлган.
Live
Барчаси