Савдо маркази қурилишида қабртошлар ишлатилгани маълум бўлди
Олам
−
28 Октябрь 2019
11463Шарқий Қозоғистон вилоятининг маркази бўлган Уст-Каменогорск шаҳрида яшовчи аҳоли вакили "Aлем" савдо уйининг полида отасининг қабртошидан фойдаланилганини билиб қолди ва полицияга мурожаат қилди. Бу ҳақда YK.kz нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, савдо марказининг полида, 2004 йил баҳорида вафот этган ва Aблакет Православ қабристонига дафн қилинган отаси Евгений Кречетовнинг қабр тошидан олинган парча аниқланган. Уст-Каменогорск шаҳрида яшовчи Наталья Aндреева 2014 йилда оила қабр тошни янгилаганди. Бироқ утилизация қилинган эски қабр тош парчаси бошқа қабристон плиталари қаторида савдо уйининг полини таъмирлашда ишлатилган.
Савдо уйи маъмурияти ва материал етказиб берган ҳамда безатиш ишлари билан шуғулланувчи пудратчи компаниялар бу қабртошидан олинганми йўқми, таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг аниқланиши ҳақида изоҳ берган.
Уст-Каменогорск полиция бошқармаси бошлиғи Даур Ибраев ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилишича, полиция терговни Қозоғистон Жиноят кодексининг 294-моддаси ("Вандализм") бўйича судгача бўлган терговни бошлаган.
LiveБарчаси