Қозоғистон Россияга парвозлар сонини кўпайтиради
Олам
−
30 Январь 2021
4540Қозоғистон Россияга йўловчи рейслари сонини ҳафтасига учтагача кўпайтиради. Бу ҳақда Республика Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
“Қозоғистон Республикасида жорий йил 28 январ куни Россия билан доимий йўловчи рейсларининг ҳар томон учун мунтазам парвозларни ҳафтасига бирдан учтагача кўпайтиришга рухсат берилди”, дейилади Матбуот хизмати хабарида.
Рейслар Нурсултон – Москва (ҳафтасига икки рейс) ва Олма-Ота – Москва (ҳафтасига битта рейс) йўналишлари бўйича амалга оширилади.
Шунингдек, Қозоғистон Туркия билан парвозлар сонини ҳафтасига биттага кўпайтирган. Парвоз Анталия – Олма-Ота йўналишида амалга оширилади, дея қўшимча қилди вазирлик.
2020 йил март ойининг ўрталарида Қозоғистонда коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Шу жумладан, чет элга саёҳат ва Республика ҳудудига кириш чекланган эди. 17 август куни мамлакат Ҳукумати етти мамлакатга халқаро парвозларни босқичма-босқич тиклашни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Россия, Беларусь, Украина, Германия, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Мисрга рейслар қайта тикланди.
LiveБарчаси