Қозоғистон Россияга ҳарбий техника жўнатаётгани айтилмоқда
Олам
−
29 Сентябрь 2022
27318Қозоғистондан Россияга ҳарбий техника жўнатилгани ҳақидаги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги кўмагида ноаниқ маълумотларга қарши курашиш мақсадида яратилган “stopfake.kz” портали маълум қилди.
“Ижтимоий тармоқларда ҳарбий карвон ўтаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Унинг изоҳида айтилишича, у Қозоғистондан Россияга Президентлар Қосим-Жомарт Тўқаев ва Владимир Путин келишуви асосида жўнатилган. Ундай эмас”, дейилади баёнотда.
Тарқалган миш-мишларни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳам рад этган.
“Хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу Қозоғистон ҳарбий техникасининг Россия Федерациясига жўнатилиши эмас”, деб изоҳ берган вазирлик матбуот хизмати.
Вазирликнинг қайд этишича, айни дамда Қозоғистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) қўшма ўқув машғулотлари учун жиҳозлар етказиб беряпти. Идора матбуот хизмати 26 сентябрдан 8 октябрга қадар Жамбил ва Олма-Ота вилоятларида КХШТнинг “Ўзаро ҳамкорлик-2022”, “Поиск-2022” ва “Эшелон-2022” тезкор ҳаракат коллектив кучлари иштирокида машғулотлар ўтказилаётганини таъкидлаган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь