Қозоғистон Россиядаги савдо ваколатхонасини ёпди
Олам
−
28 Февраль 2023
9850Қозоғистон ҳукумати Россиядаги савдо ваколатхонасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тегишли ҳужжат республика норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг намунавий назорат банкида эълон қилинди.
“Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг Россия Федерациясидаги Қозоғистон Республикасининг савдо ваколатхонаси давлат муассасаси тугатилсин”, дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Россиядаги савдо ваколатхонасини тугатиш режалари февраль ойи бошида маълум бўлган. Вазирлик бу қарорни республика давлат органлари ишини оптималлаштириш билан изоҳлаган.
Маълумот учун, Россия ва Қозоғистон ўртасида 1992 йил октябрь ойида ваколатхоналар ташкил этиш тўғрисида шартнома тузилган. Ҳужжат 2012 йилда ратификация қилинган. Россияда Қозоғистоннинг савдо ваколатхонаси 2009 йилда Москвада очилган. Шунингдек, Қозонда ҳам Қозоғистон ваколатхонаси ишлаб келган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь