Қозоғистон парламенти лотин алифбосига ўтишни бошлади. Ўзбекистончи?
Бу қизиқ
−
05 Сентябрь 2019
4813Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси янги сессия бошланиши билан ўз ишида лотин графикасига асосланган қозоқ алифбосидан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Мажлисдаги янги сессия яна бир муҳим воқеа билан ўзига хос бўлди: Мажлис лотин алифбосига ўтмоқда. Бинодаги барча ёзувлар ва ялпи мажлисда сўзга чиққан депутатларнинг исмлари лотинчада ёзилган”, — дейилади хабарда.
Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йилнинг 26 октябрида Қозоғистон алифбосини кириллдан лотинга ўтказиш тўғрисидаги фармон имзолаган эди. Ҳукуматга лотин алифбосига 2025 йилгача босқичма-босқич ўтишни таъминлаш топширилган.
Янги алифбо 32 та ҳарфдан иборат бўлади, шунингдек, диакритик белгилар (ҳарфлар устидаги белгилар) киритилади.
Ўзбекистонда 1993 йил 2 сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонуни эълон қилинди. Янгидан қабул қилинган ўзбек алифбоси 31 ҳарф ва бир тутуқ белгиси (апостроф)дан иборат деб белгиланди.
Янги алифбога “босқичма-босқич” ўтиш 2000 йил 1 сентябрда тугалланиши лозим эди. Бироқ 2 йил ўтмасдан, Қонунга ўзгартириш киритилди ва лотин ёзувига “тўлиқ ўтиш” 2005 йил 1 сентябрга қолдирилди.
2004 йил 30 апрелда Олий Мажлиснинг XV сессиясида бу қонунга яна ўзгариш киритлди. Алифбога тўлиқ ўтиш 2010 йил 1 сентябрга кечиктирилди. Бироқ кейинги сессияларда бу борада ҳеч ким ҳеч нарсани эсламади.
Лотин ёзувига асосланган янги алифбо тўғрисдига қонуннинг қабул қилинганига 26 йил тўлган бўлса-да, Ўзбекистонда лотин алифбосига тўлиқ ўтиш ҳанузгача пайсалга солинмоқда.
LiveБарчаси