Қозоғистон осмонида ноёб табиат ҳодисаси кузатилди (видео)
Олам
−
23 Февраль 61023 1 дақиқа
Жорий йилнинг, 21 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аҳолиси ноёб табиат ҳодисасига гувоҳ бўлди. Қалин булутлар тезлик билан ёпирилиб келиб, шаҳар осмонини қоплаб олди. Бу ҳақда “Zakon” хабар берди.
Қозоғистон гидрометеорология мутахассисининг айтишича, қалин булут оқими деворни эслатиб, тезда ёпирилиб келган. Метеорологик нуқтаи назардан бу кучли ёмғирли тўп-тўп булутлар – “Cumulonimbu” деб аталади.
“Бу қалин булут тўлқини каби кўринади, тез ҳаракат қилади ва об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан бирга содир бўлади. Тоғ тизмалари яқинида фронтал тизимлар фаоллашгани сабабли тоғлар бўйлаб чўзилган булут чизиғи ҳосил бўлади”, дейди инженер-метеоролог Давлат Кисебаев.
Қайд этилишича, бундай ҳодисалар одатда илиқ мавсумда кузатилади. Баъзан мавсум алмашуви даврида қуйидаги ҳолатларда ҳам содир бўлиши мумкин:
- ҳаво массаларининг кескин алмашиши;
- фаол атмосферавий фронтнинг ўтиши;
- баландликда шамолнинг кучайиши;
- атмосферанинг пастки қатламларида намлик мавжудлиги.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антарктида осмонида ҳалқасимон тўлиқ қуёш тутилиши содир бўлган эди.
Live
Барчаси