Қозоғистон орқали Россияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
01 Декабрь 11159 1 дақиқа
Ўзбекистон-Қозоғистон-Россия йўналишида ҳаракатланаётган фуқаролардан давлат чегарасини кесиб ўтиш қонунчилигига қатъий риоя этиш сўралди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллиги огоҳлантирди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари кўпайган. Қозоғистоннинг ваколатли идоралари маълумотларига кўра, ушбу шахслар қўлга олинган ва Жиноят кодексининг 392-моддаси (Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш) ва 394-моддаси (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан Қозоғистонда чегара бузилиши ҳолатлари учун қаттиқ жазо белгиланган бўлиб, узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш киритилди.
“Ҳурматли фуқаролар, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки бундай ҳаракатга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Сизни давлат чегарасидан ўтиш тартибини қатъий сақлашга ва ноқонуний схемаларда иштирок этмасликка чақирамиз”, дейилган консулхона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида 54 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь