Қозоғистон нефть маҳсулотлари экспортини яна тақиқламоқчи

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати енгил дистиллатларни, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларга олти ой муддатга экспорт қилишни тақиқлаб, темирйўл орқали тижорат бензинини экспорт қилишга рухсат беради. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Энергетика вазирлиги буйруғи лойиҳасида сўз боради.

2023 йилда Қозоғистон енгил дистиллатлар, дизель ёқилғиси, реактив ёқилғиси, ароматик углеводородлар ва битумни 2024 йил 31 декабргача ЕОИИ ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга тақиқ жорий қилди. 

“Тақиқ ички бозорда мотор ёқилғиси тақчиллиги ва мамлакатдан ёқилғи экспорт қилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жорий этилган”, дейилади иловадаги ҳужжатда.

ТН ВЭД коди бўлган бензинни темирйўл орқали олиб чиқишга рухсат этилади: 2710 12 490 0 (АI-98), 2710 12 450 0 (АI-95), 2710 12 412 0 (АI-80), 2710 12 413 0 (АI-9).

Лойиҳа 2024 йил 16 октябргача жамоатчилик муҳокамаси учун Қозоғистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маълумотнома-назорат банки веб-сайтига жойлаштирилган.

Буйруқ лойиҳасига кўра, Қозоғистон бензин, дизель ёқилғиси ва нефть маҳсулотларининг айрим турларини автомобиль транспортида, шу жумладан, ЕОИИ мамлакатларига экспорт қилишни тақиқлашни олти ойга узайтиришни режалаштирмоқда.

Нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида олиб чиқишга завод газ баклари, мойлаш мойлари ва реактив ёқилғиларида – илмий-тадқиқот ишлари учун (ваколатли орган билан келишилган ҳолда), нефть маҳсулотларининг айрим турлари – Қозоғистон ҳукумати қарори билан инсонпарварлик ёрдами доирасида рухсат этилади.

Енгил нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида олиб чиқишга тақиқ 2024 йил 29 мартдан 29 сентябргача амалда эди.

Энергетика вазирлигининг пресс-релизида таъкидланишича, ҳозирда, хусусан, Қозоғистоннинг жанубий чегарадош вилоятларида "мотор ёқилғи истеъмолининг ўзига хос бўлмаган ўсиши" ва шунга мос равишда қолдиқларнинг камайиши кузатилмоқда. Истеъмолнинг ўсиши Қозоғистон ва қўшни мамлакатларда нефть маҳсулотлари нархларининг мавжуд фарқи билан боғлиқ бўлиб, бу ҳажмларнинг қўшни мамлакатларга оқиб кетишига олиб келади.

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонга ҳар ой автомобиль йўллари орқали 10 минг тоннага яқин ёқилғи экспорт қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон хорижий фуқаролар учун бензин ва дизель ёқилғиси нархларини оширишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон нефть экспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made