Қозоғистон миллий маънавиятни шакллантириш учун 280 млн доллар сарфламоқчи

Олам

image

Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги мамлакатда миллий руҳни шакллантиришга ёрдам бериши керак бўлган “Ұлттық рухани жаңғыру” (Миллий маънавий тикланиш – таҳр.) лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда “Currenttime” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, лойиҳанинг вазифалари қуйидагилардан иборат: қозоқ тилини кундалик муҳитдан олиб чиқиш ҳамда уни фан ва бизнес тилига айлантириш, шунингдек, Қозоғистон миллий маданиятини чет давлатларда тарғиб қилиш. 

“Аслида бу инсон онгига қўйилган сармоя бўлиб, унинг қайтиши жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларида: маданият, иқтисодиёт, таълимда намоён бўлади”, дейди вазир Аида Балаева.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа солиқ тўловчиларга 280 миллион долларга тушиши кўзда тутилган. Бироқ, қозоғистонликларнинг ўзи бу ташаббусга қарши. Ҳар ҳолда, бу одамларни ташвишга солиши мумкин бўлган охирги нарса, чунки расмий статистик маълумотларга кўра, қозоғистонликлар ҳозирда даромадларининг ярмидан кўпини озиқ-овқатга сарфламоқда.

Лойиҳанинг расмий тақдимоти шуни кўрсатадики, миллий маънавиятни шакллантириш бўйича лойиҳа, аллақачон, ҳукумат томонидан маъқулланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг