Қозоғистон мактаб формасидан воз кечди 

Олам

image

Қозоғистонда келаётган 2021-2022 ўқув йили ўрта таълим муассасаларида мактаб формаси мажбурий бўлмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов Facebook саҳифасида маълум қилди. Ўқувчилар дарсга классик кийимда қатнашишлари ҳам мумкин, деб хабар беради Марказий Осиё янгиликлар хизмати.

Вазирлик ушбу қарорга қуйидагича изоҳ берган:

“Янги мактаб формасини харид қилиш вақтида савдо марказларида навбатлар ҳосил бўлишининг олдини олиш ҳамда мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликлар вақтида аҳолини ортиқча харажатлардан халос қилиш”.

Вазирнинг қайд этишича, ушбу қарорга келишда масаланинг барча томонлари ҳисобга олинган.

“Барча ижобий ва салбий томонларини ҳисобга олган ҳолда, биз мактаб формасини кийишни ихтиёрий қилишга қарор қилдик. Келгуси ўқув йили мобайнида болалар вақтинча мактабга нафақат мактаб формасида, балки классик услубдаги кийимда ҳам бориши мумкин”, дея ёзади вазир.

Ўтган ўқув йили арафасида вазирлик ҳам худди шундай қарорни эълон қилганди, лекин кўпчилик қозоғистонлик мактаб ўқувчилари сентябрдан майгача онлайн таълим олган. 2021 йил май ойида республика ўқитувчилар кенгашида Аймагамбетов Қозоғистон таълим тизими келаси йили масофавий форматда бўлмаслигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг