Қозоғистон хорижликлар учун бензин ва дизель ёқилғиси нархини ошириши мумкин
Олам
−
13 Апрель
2602Қозоғистон хорижий фуқаролар учун бензин ва дизель ёқилғиси нархларини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада келтирилган.
Ички бозорда ёқилғи балансини сақлаш, шунингдек, нефть маҳсулотлари оқими ва “кулранг” экспорт хавфини минималлаштириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги AI-92, AI-93 русумли бензин ва дизель ёқилғиси учун истеъмол ҳажми ва транспорт воситаларининг келиб чиқишига қараб янгиланган нархлар кўрсатилган буйруқ лойиҳасини тайёрлаган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда нархларни давлат томонидан тартибга солиш туфайли Қозоғистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари орасида ёқилғи-мойлаш материалларининг нархи энг паст бўлган мамлакат бўлиб, бу нефть маҳсулотларининг бошқа мамлакатларга тарқалиши ва “кулранг” экспорти хавфининг юқорилигига олиб келади.
Буйруқ лойиҳасида АI-92 ва АI-93 бензинининг нархи литри учун 245 тенге этиб белгиланиши кўзда тутилган.
Қозоғистон Республикасида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилганда, кунига 100 литргача бўлган ҳажмда, нарх ўзгаришсиз қолади – 1 литри учун 205 тенге.
Ҳужжатда дизель ёқилғиси нархи (ёзги, мавсумдан ташқари) литри учун 315 тенге бўлиши назарда тутилган.
Якуний қарор манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда барча тартиб-қоидалар бажарилгандан кейин қабул қилинади.
LiveБарчаси