Қозоғистон футбол федерациясига янги президент сайланди 

Спорт

image

Қозоғистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари XXVII конференциясида Марат Омаров ташкилотнинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “Sports.kz” хабар берди.

Омаров 34 та овоз олиб, футбол функционери Олтой Даумов (2) ва спорт журналисти Эрбол Қайировни (0) ортда қолдирди.

Сайлов арафасида яна уч киши ўз номзодини қайтариб олди. Улар орасида футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасининг собиқ дарвозабони, ҳозирда депутат маслаҳатчиси Давид Лориа ҳам бор.

36 ёшли Марат Омаров Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси лавозимида ҳам фаолият олиб боради. У “Болашак” битирувчиси, Йорк университетининг фалсафа, сиёсатшунослик ва иқтисод факультети ҳамда Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактабини тамомлаган. 

Омаров ўз фаолияти давомида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири маслаҳатчиси, “Казактелеком” АК бошқарувчи директори ва “Байтерек” миллий холдинги АК бошқарувчи директори – бошқарув аъзоси.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон футбол Марат Омаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг