Қозоғистон дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Спорт
−
16:39 353 1 дақиқа
Қозоғистон 2027 йилда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев маълум қилди.
Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистон спорт соҳасида, аввало, анъанавий япон жанг санъатлари – дзюдо, сумо ва кэндони оммалаштириш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.
“Кеча мен қозоқ миллатига мансуб машҳур япон сумо курашчиси Кимбодзан Харуки (Ерсин Балтагул) билан учрашганимдан мамнун бўлдим. Ишончим комилки, яқин маданий ва гуманитар алоқаларимиз халқларимиз ўртасидаги ўзаро тушуниш ва дўстликни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади”, дейди Қосим-Жомарт Тўқаев Марказий Осиё – Япония мулоқотининг биринчи саммитида.
Маълумот учун, Қозоғистоннинг Остона шаҳри 2015 йилнинг 24-30 август кунлари ҳам дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Эндиликда мамлакат 12 йилдан сўнг яна бир маротаба ушбу спорт тури бўйича жаҳон биринчилигига мезбонлик қилади.
Live
Барчаси