Қозоғистон делегацияси Тошкент вилоятидаги қишлоқда меҳмон бўлди

Жамият

image

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими Умирзак Шукеев бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда турли вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент вилояти ҳокими, Чиноз тумани масъуллари ва ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Қишлоқ марказида ташкил этилган тантаналарда қишлоқдаги кўп миллатли аҳолининг аҳил-иноқ, тотув-ҳамжиҳат муҳитини кўриш мумкин. Меҳмонларга ўзбек, қозоқ, тожик, рус ва татар миллатларининг урф-одатлари, миллий таомлари, намойиш этилган.

Эшонобод қишлоғи туман марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат билан чегара ҳудудда жойлашган. Бу ерда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва бошқа миллатларга мансуб 3,2 минг аҳоли истиқомат қилади. “Обод қишлоқ” дастури натижасида янги қиёфага кирган мазкур ҳудудда катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.  

Марказда фуқаролар билан ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича “Обод ва хавфсиз маҳалла” ҳамда “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойиллари асосида янги тизим самарали жорий этилган. Меҳмонлар бинодаги шароитлар билан танишган.

Янги барпо этилган 200 ўринли Маданият саройи кўп миллатли қишлоқ ёшларининг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат, компьютер технологиялари билан машғул бўлиши учун имконият яратган. Шунингдек, “Китобхонлар боғи”нинг барпо қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг