Қозоғистон буғдой ва ун экспортига қўйилган чекловларни бекор қилди

Олам

image

Жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб Қозоғистон ҳукумати чорва молларини экспорт қилиш учун квотани белгилаш билан бирга, мамлакатдан буғдой ва ун экспортига қўйилган мавжуд чекловларни бекор қилишга рухсат бермоқда. Бу ҳақда Ҳукумат Матбуот хизмати маълум қилди. 

Апрель ойида республикада ун ва буғдой экспортига 15 июнга қадар чекловлар жорий этилган эди. Кейинроқ уларнинг муддати 30 сентябргача узайтирилди. Айни пайтда дон экспорти учун квота ҳажми 550 минг тоннадан, ун эса 370 минг тоннадан ошмайди. 

"Ҳудудлараро комиссия йиғилишида эълон қилинган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда ғалладан мўл ҳосил олиш кутилмоқда. 

Жорий йилда 13 миллион тоннадан ортиқ буғдой йиғиб олиш режалаштирилган, бу ўтган йилги ҳосилдан 12 фоизга кўп. Ички истеъмол учун қарийб 6,5 миллион тонна етарли. Шу сабабли буғдой ва ун экспортига қўйилган миқдорий чекловларни 10 сентябрдан олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, қорамол ва майда шохли молларни экспорт қилиш учун квоталарни белгилаш тасдиқланган.

"Статистик маълумотларга кўра, 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, қорамоллар сони 9,4 миллион бош, жумладан, сигирлар 4,5 миллион бош, наслдор моллар 3,2 миллион бошни ташкил этган. Буқаларни 60 минг бош ёки умумий чорва молларининг 9 фоизи, шунингдек 120 минг бош қўчқор ёки умумий чорва молларининг 10 фоизи миқдорида квота белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг