Қозоғистон аёллар футболи миллий терма жамоаси бош мураббийи вафот этди

Спорт

image

Қозоғистон аёллар футболи миллий терма жамоаси бош мураббийи Разия Нуркенова 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси хабар бермоқда.  

Спортчининг ўлими сабаблари кўрсатилмаган. 

Таъкидланишича, Разия Нуркенова Қозоғистон тарихидаги биринчи миллий аёллар футбол жамоасида ҳужумчи бўлган. Аёл ўз спорт карьерасини 80-йилларнинг охирларида Қарағанда футбол клубида бошлаган ва 1992 йилда унга Самара аёллар футбол клубида ўйнаш таклифи тушган. У ушбу клубда 9 йил тўп сурган.  

Профессионал футболчи сифатида фаолиятини якунлаганидан сўнг, у ҳакам ва кейинчалик мураббий сифатида ишлаган. 

Разия Нуркенова - Россия ва Қозоғистон футболлари спорт устаси, уч карра Россия чемпиони, Ҳамдўстлик Кубоги ғолиби, Россия кубоги ғолиби бўлган.  

2007 йилдан 2013 йилгача у 17 ёшгача бўлган Россия ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси бўлган ва 2018 йилда у Қозоғистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Разия Нуркенова

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар