Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тошкентда бўлган Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 22 декабрь куни юртига жўнаб кетди.

“Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди. Ташриф доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг