Қосим Сулаймоний ниҳоят дафн этилди

Олам

image

Жорий йил 3 январга ўтар кечаси АҚШ авиазарбаси натижасида вафот этган Қосим Сулаймоний бугун, 8 январь куни Эроннинг Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига қилган ҳужумидан кейин дафн этилди. Бу ҳақда Эрон марказий телеканаллари хабар бермоқда. 

Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний АҚШ Президенти Дональд Трампнинг шахсий ва махсус топшириғи билан АҚШ ҳаво зарбаси орқали йўқ қилинган эди. Бу эса Эрон ва АҚШ ўртасидаги учқунлаган вазиятнинг аланга олишига сабаб бўлди. 

5 январь куни Эроннинг Аҳвоз шаҳрида Қосим Сулаймоний билан видолашув ва жаноза маросими ташкил этилди. Режага кўра, Сулаймоний видолашувдан сўнг ўзи туғилиб-ўсган Кермон заминига дафн этилиши керак эди. Бироқ, у генерал билан видолашувга юз минглаб одамларнинг тўпланиши, натижада оммавий тартибсизлик келиб чиқиши натижасида дафн маросими бекор қилинди. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, видолашувда 56 киши ҳалок бўлган, 213 киши жароҳатланган. 

Қосим Сулаймоний бугун ўзи туғилиб-ўсган Кермон заминига дафн этилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим Сулаймоний

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг