“Қошиқчи иши”: Айбдорларнинг 5 нафари ўлим жазосига ҳукм қилинди
Олам
−
23 Декабрь 2019
6157Саудия Арабистонида суд журналист Жамол Қошиқнинг ўлимида айбланган беш кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар бермоқда RT.
Қошиқчи қотиллиги бўйича яна уч фигурант 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Маълумот учун, Қошиқчи қотиллиги бўйича 11 киши жиноий иш фигурантига айланганди.
Тергов қотиллик олдиндан ўйланган аниқ мақсад учун амалга оширилмаганини аниқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қошиқчи 2018 йил 2 октябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Истанбулдаги Бош консулхонасида ўлдирилганди. Кейинроқ Саудия ҳукмрон доиралари журналист дипломатик корпусда можаро сабаб ўлдирилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси