Қорамолларни сотиб бераман деб 19 кишини чув туширган фирибгар қамалди
3-саҳифа
−
14 Ноябрь 2024 5637 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида қорамолларни сотиб бераман деб 19 кишини чув туширган фуқаро 7 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Билдирилишича, судланувчи эркак ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаронинг ишончига кириб, қорамол сотиб олишга пул тикиши кераклиги ва унинг фойдасидан бериб туришни ваъда қилган. Эркак ойлар давомида жами 91 млн 800 минг сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритган. Аммо фуқарога на пулларни, на қорамолларни қайтарган.
Моддий зарар кўрганини англаган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Аниқланишича, айбланувчи 19 нафар фуқаронинг жами 460 млн сўм пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди айбланувчини Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Live
Барчаси