Қоракўлда мактаб директори пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Қоракўл туманида мактаб директори томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти фош этилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қоракўл туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг раҳбари 1965 йилда туғилган Ж.Ф. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, бошқа фуқаролар Б.М. исмли эркакни мактаб қорувули, Н.С. исмли аёлни фаррош вазифасига ишга киритиб қўймоқчи бўлган. У эвазига ушбу мактаб хўжалик ишлари бўйича мудираси Х.Г. орқали уларнинг бир ойлик маошлари миқдорига тенг 900 000 сўм (кимёвий ишлов берилган) пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг